1. Поездда саёҳат қилган кезлари Буюк Британия қироличаси ўтирган поезд бир неча дюймга фарқ қилувчи аниқлик билан муайян жойда тўхташи лозим экан. Аниқлик талаби Х нинг мавжудлиги билан боғлиқ деб тушунилади. Савол: Х бу нима? 2. Ҳаммамизга маълумки, 0 энг кичик миқдор ҳисобланади. Бироқ бир ўринда 0 билан ифодаланувчи тушунча қолган рақамлар билан ифодаланувчи шерикларидан ҳам ўлчов нисбати, ҳам номига кўра фарқ қилади. Савол: Бу ўринда нима назарда тутилаётганини топинг. 3. Жарқалдирғочлар айрим ҳолларда ўзлари тутган қўнғизларни емайдилар, чунки оқсил ва хитиндан ўзига хос Х ҳосил бўлади. Шунингдек, Х – бу тишни жағ суягида ушлаб турувчи тўқиманинг номи ҳам саналади. Савол: Х ни топинг. 4. Жоан Дежаннинг фикрича, кенг тротуарли кўчалар пайдо бўлиб, уларда олийнасаб кишилар бемалол сайр қилиб юришни бошлаганларида бу шаҳар УНИНГ пойтахтига айланган. Савол: Ниманинг пойтахтиг...
Mazkur onlayn platformada tarix va milliy istiqlol gʻoyasi fanlari boʻyicha oʻquv materiallari eʼlon qilib boriladi