1. Нацистлар Германиясида ҳатто УЛАРГА ҳам мафкуравий тус берилганлигини кўриш мумкин – масалан, УЛАРДАН айримлари немис деҳқонлари
француз ёки поляк деҳқонларидан кўпроқ ғалла етиштиришларига ишонишга имкон
берган.
Савол: УЛАР деганда мактаб дастури билан боғлиқ қандай элемент назарда
тутилмоқда?
2. Шарқий Европада УНИНГ
донғи шу қадар кенг тарқалган эдики, ҳаттоки Венгрияда, миш-мишларга кўра, УНИ озод қилиш учун пул ҳам йиғишган
экан. Албания маориф вазири эса УНИНГ
тақдири ҳақида барчадан аввал билиш мақсадида ўз хизмат ваколатидан
фойдаланишгача бориб етган эмиш. Савол:
Гап ким ҳақида кетмоқда?
3. Тана Френч романи қаҳрамони саналмиш детектив
гумонланувчиларнинг ўз айбларига иқрор бўлишларига эришади. Унинг ҳамкасби эса,
гумонланувчилар ўта иноқ дўст бўлганликлари сабабли улардан бирортасининг
иқрорига ишонмасликни маслаат беради. Айни шу саҳнада Помпей шаҳридаги
фрескаларда қиёфаси тасвирланган бир тарихий шахснинг исми тилга олинади. Худди
шунга ўхшаш саҳна “Зорро афсонаси” фильмида ҳам мавжуд. Фақат фильмда тарихий
шахснинг исми тилга олинмаган. Савол:
Бир дақиқадан сўнг Помпей шаҳридаги фрескаларда қиёфаси тасвирланган тарихий
шахснинг исмини айтинг.
4. Муҳим давлат лавозимидаги Оока Очидзен кунларнинг
бирида бир масалага арқон тортишиш мусобақасига ўхшаш ечимни таклиф қилади. Савол: Нисбатан машҳурроқ ҳикояда Оока
сингари арқон тортишга ўхшаш йўл билан муаммога ечим излаб кўрган ҳам тарихий,
ҳам афсонавий шахснинг исмини айтинг.
5. 1848 йилда балет концертларидан бирига ўша даврнинг
энг машҳур тўрт нафар балериналари – Люсиль Гран, Карлотта Гризи, Фанни
Черрито, Мария Тальони таклиф этилади. Уларнинг ҳар бири ким биринчи бўлиб, ким
эса охирги бўлиб саҳнага чиқишини муҳокама қилиб баҳслашиб қолишади. Баҳсни
тўхтатиш учун эса балетмейстер навбат беришда УНИ инобатга олишни таклиф қилади. Шу билан баҳс якунига етади. Савол: Зукко балетмейстер НИМАНИ инобатга олишни таклиф қилади?
6. Компьютер дастурининг ҳисоб-китобларига кўра “Юлдузлар
жанги” фильмида галактикадаги энг кенг тарқалган ирқ сифатида Х эътироф этилади. Қадимги мисрликларда
овчилик худоси Онуриснинг боши Х
ники каби гавдалантирилган. Савол: Х ни топинг.
7. Рокки Бальбоа ҳақидаги илк фильмда 1976 йилги бокс
бўйича мусобақа ўтказилган сюжет мавжуд. Раундлар оралиғида рингга чиқадиган
қиз УНИНГ қиёфасида намоён бўлади. Савол: Кимнинг ёки ниманинг қиёфасида?
8. “Глазго Рейнджерс” клубига ўтган Дженнаро Гаттузо
кийим алмаштириш хонасидаги портрет кимнинг бувисиники эканлигини
жамоадошларидан сўраганида роса кулгига қолганлиги ҳақида ҳалигача гап-сўзлар
юради. Савол: Шотланд клуби кийим
алмаштириш хонасида Гаттузо кимнинг портретини кўрган?
9. Европа уйғониш (Ренессанс) даври гуманизми антик
маданиятга қизиқишнинг қайта жонланиши билан характерланади. Клайв Льюиснинг
сўзларига кўра, гуманистлар Х ни
тирилтириш ва уни ўзига хос У га
айлантиришга умид қилганлар. Савол: Х ва У ни топинг.
10. Жорж Оруэлнинг
ёзишича, совуқ об-ҳаво шароитида Буюк Британияда қалин капиталистик Х лар ҳатто коммунистлар орасида ҳам
харидоргир бўлиб кетармиш. Савол: Х – агар кийим бўлмаса, у ҳолда нима
бўлиши мумкин?
11. 2014 йилда
намойиш этилган комедия жанридаги фильмлардан бирида муайян сабабга кўра
вампирлар бир-бирларининг суратларини чизадилар. Бунга уларнинг айнан вампир
эканликлари сабаб бўлади. Савол:
Нима учун улар бир-бирларининг суратларини чизадилар?
12. Эрнест
Сетон-Томпсон қиссаларидан бирининг қаҳрамонлари ковбойлар куркапанжа Том ва
тақа Билл ўз лақабларини ўзларининг шахсий Х
лари шарофати билан орттиришганлиги айтилади. Савол: Бу ўринда Х –
нимани англатади?
13. 1952 йили март
ойида канадаликлар иккига бўлинган ҳолда Имджинган дарёсида Х ўтказганлар. Савол: Х – ўрнига иккита сўз қўйинг.
14. 2019 йил январьда
Иллинойс штати полицияси ҳазил тариқасида об-ҳавонинг илиқлашувини бир машҳур
аслзода хонимни қўлга олганликлари билан изоҳлайдилар. Савол: Машҳур мультфильм қаҳрамони бўлмиш ўша аслзода хонимнинг
исмини топинг.
15. Венадаги
банкоматлардан бирининг дизайни Х га
ўхшатиб ишланган. Савол: Х – бу нима?
16. Немис фирмаси
пластик чиқиндилардан Х ишлаб
чиқариш технологиясини ишлаб чиқди. Х
– бир таниқли немиснинг фамилияси ҳам ҳисобланади. Савол: Ўша немиснинг кимлигини топинг.
17. Анри Жервенинг
19-асрда яратилган “Баллдан қайтиш” тасвирий санъат асарида зиёфатдан уйга
қайтган жуфтлик ўртасидаги оилавий можаро ифодаланган. Суратни таҳлил қилган
ҳолда бека тез орада эридан айрилиши мумкинлигини тахмин қилиш қийин эмас,
чунки эрида УЛАРДАН фақатгина
биттаси қолгани яққол кўриниб турибди. Савол:
УЛАР деганда нима назарда
тутилмоқда?
18. 2010 йилда 18
асрда чўкиб кетган кеманинг сув остидаги қолдиқлари орасидан экспертлар
томонидан бир ярим миллион евродан ошиқроққа баҳоланган қимматбаҳо юк топилади.
Қоғозлар сув остида сақланмаган бўлса-да, УЛАРДА
акс этган суратларга таянган ҳолда юкнинг маркасини аниқлаш мумкин эди.
Айримларнинг фикрича, баъзида УЛАРНИНГ
тезлиги соатига 40 км гача етиши мумкин экан. Савол: Бу ўринда УЛАР деганда нималар назарда
тутилмоқда?
Comments