1.
Яқинда Японияда маст ҳолатда БУ ИШНИ ҚИЛИШ
тақиқланди. 2017 йилдан бошлаб Германияда икки килограммдан оғир массага эга
бўлса, БУ ИШНИ ҚИЛИШ учун рухсатнома талаб қилина бошлайди. Савол: Бу ишни
қилиш деганда нима назарда тутилмоқда?
2. 1835 йилги Техасдаги инқилобнинг сабабларидан бири ва
шундан сўнг Техаснинг АҚШга қўшилишига сабаб Мексикада Х содир бўлиши билан
боғлиқ. Савол: Мексикада нима содир бўлган?
3.
90-йиллар охирида йирик америка компанияси ўз
маҳсулотларининг давлатга келтираётган фойдаси ҳақида ҳисобот эълон қилади. Шу
жумладан, пенсия жамғармасига ҳам сезиларли фойда келтирилиши қайд этиб
ўтилади. Савол: Компания қандай маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган?
4. УНИ кашф қилган киши гиёҳванд моддалар олиш учун
пулга муҳтож бўлганлиги сабабли, пул қўлига тегиши билан патентни сотиб
юборади. Савол: Ўша киши НИМАНИ ихтиро қилган?
5. 1851 йили Пруссия ҳукумати атеизмга етакловчи омил
сифатида баҳолаб, УЛАРНИ тақиқлаган. Тақиқ фақатгина тўққиз йилдан сўнг олиб
ташланган. Савол: Жавобни иккита сўз билан ифодаланг.
6. Ўрта асрларда Японияда саноат услубида балиқ овлашни
ўзлаштирадилар, бироқ транспорт тармоғи ҳали яхши ривожланмаган эди. Шу сабабли
Япон денгизи соҳилларида жуда кўплаб корхоналар ташкил қилинган. Савол: Ушбу
корхоналар НИМА ишлаб чиқариш билан шуғулланганлар?
7. ГДРлик спортчилар халқаро велопойгада ғалаба
қозонгач, мамлакат раҳбарияти журналистларга улар ҳақидаги ўз мақолаларида “нур
таратаётган ғолиблар” деб таржима қилиниши мумкин бўлган жумлалардан
фойдаланишни тақиқлайди. Савол: Ушбу велопойга нечанчи йили бўлиб ўтган?
8. Оксфорд университетидаги дискотекалардан бирида
Беназир Бхутто Сауссакслик дугонасини тарих факультети талабаси Филипп билан
таништиради. Савол: Филиппнинг фамилияси қандай бўлганлигини айтинг.
9.
Окаяма шаҳри ҳайдовчилари ўз иш ташлашлари пайтида
йўловчилар азият чекмаслигига интиладилар. Шу сабабли улар иш ташлаш кунлари
автобусларини линияга олиб чиқадилар, бироқ БИР ИШНИ ҚИЛМАЙДИЛАР. Савол:
Окаямалик ҳайдовчилар иш ташлаш кунлари айнан қайси ишни қилмайдилар?
10. 1949 йили Тюрингиялик Элизабет Кузиан уларнинг
БИРИНЧИСИда қотиллик содир этади, далилларни эса уларнинг ИККИНЧИСИда
беркитади. Оқибатда унинг изини топишга икки йил вақт кетади. Савол: Биринчи ва
иккинчини топинг.
11. ГФРлик ёш немис йигитлари аксарият ҳолларда Ғарбий Берлинга
қочиб ўтишган, чунки у ерда Х бўлмаган. Савол: Х ни топинг.
12.
1942 йилдан кейин АҚШ ва бошқа ривожланган
давлатларда УШБУ ҳолатдан суғурталаш жуда кенг тарқалади. Савол: Айнан қайси
ҳолатдан?
13.
Ювал Харарининг ёзишича, қадриятлар ва замонавий
одамнинг истаклари тизими 19-асрнинг романтик мифлари таъсирида шаклланган. Шу
сабабли қарор қабул қилишда УНГА қулоқ солмасликни маслаҳат беради. Олимларнинг
аниқлашича, УНГА қулоқ солувчи кишилар атрофдагиларни яхшироқ тушунишар экан.
14. “Лего” компанияси Микки-Маус хақидаги биринчи
мультфильмга бағишланган тўпламни чиқариш ҳақида анонс эълон қилади. Унга кўра
тўпламдаги барча деталлар бошқа тўпламлардан муайян хусусиятига кўра фарқ
қилади. Савол: Айнан қандай хусусият мазкур тўпламдаги деталларни бошқа тўпламлардаги
деталлардан ажратиб туради?
15.
Олимларнинг аниқлашларича, агар БУ ИШни кечқурун
бажарилса, олинган натижани табиий уйқу дори сифатида ишлатиш мумкин, зеро
кечқурун мелатонин даражаси сезиларли даражада юқори бўлади. БУ ИШни қилиш
Ҳиндистонда тақиқланмаган. Савол: Гап қандай ИШ ҳақида кетмоқда?
16.
Василий Перовни замондошлари санъатдаги Достоевский
деб номлаганлар. Сабаби, унинг қаҳрамонлари ҳам аксарият ҳолатларда УЛАР
бўлишган. Савол: УЛАР – бу кимлар?
17. Марктобердоффга шаҳар мақоми берилганда унинг номидаги
одатий қўшимчадан воз кечмасликка қарор қилишади ва фақатгина УНДАН воз
кечишади. Савол: Нимадан воз кечилган?
18. Ушбу авлиё томонидан лаънатланган қирол, афсоналарга
кўра тулкига айланиб қолган экан. Савол: Гап қайси авлиё ҳақида кетмоқда?
19.
Сўнгги йилларда Японияда катталар учун мўлжалланган Х
лар болалар учун мўлжалланган Х ларга нисбатан кўпроқ сотилмоқда. Савол: 1961
йилдан бошлаб Х лар ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи савдо белгиси ёки
унинг бирор аналоги номини айтинг.
20. Ўрта асрларда дорихоналарда миср мумиёларидан
тайёрланган дори воситалари сотилган. Мишель Монтеньнинг ушбу амалиётни УНИНГ
бир тури сифатида баҳолаган. Савол: Бу ўринда нима назарда тутилмоқда?
21.
Стивен Родриг эски-туски Х лардан қўнғизчалар ва
бошқа ҳашаротларнинг ҳайкалларини ясайди. Савол: Х ни топинг.
22.
Бир ресторанга кириш учун тор ва узун спиралсимон
зинадан кўтарилиш керак. Ушбу зинада жойлашган ҳар бир эшикда Х мавжуд. Савол:
Х деганда нима назарда тутилмоқда ва нима учун?
23.
АҚШда кўпинча 69 миллик масофани кўрсатувчи
йўл белгиларини ўғирлаб кетишади. Ушбу муаммони ечиш мақсадида йўл белгиларига
Х ни ва яна битта рақамни қўшиб қўядилар. Бу билан муаммо ўз ечимини топади.
Савол: Агарда биз Х ни унинг ярми билан ифодаласак, у ҳолда Х нима бўлиши
мумкин?
24.
Ўзининг аччиқ тажрибасига асосланиб, Агата Кристи УНИ
узоқ муддатли денгиз саёҳатига қиёслаган. Савол: Агата Кристи нимани назарда
тутган?
25.
АҚШнинг қайси штатида беш ва ундан ортиқ ётоқли уйлар
бошқаларига нисбатан кўпчиликни ташкил қилади?
26.
18-аср рассоми Клод Жиллонинг картинасида тор кўчада
тўқнаш келиб қолган Х лар худди бир-бирларига шохларини тираб тургандек
туюлади. Савол: Х ларни Шарққа хос қандай сўз билан атаймиз?
27.
Бристоллик ялқов лақабли Эллайдж Уильямс туфайли 1850
йилларда бир жараёнга йигирма дақиқалик чеклов киритилган. Савол: Бу қандай
жараён эканлигини айтинг.
28.
Жон Ирвингнинг ёзишича, туманли об-ҳаво туфайли ушбу
янгилик Мэн штати учун тўғри келмайди: комедиялар қўрқинчли фильмларга айланиб
қолади. Савол: Ўша янгилик нима бўлиши мумкин?
29.
Унинг ёзишича, 12 га 12 тирсак ўлчамли матодан
қилинган чойшаб инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Савол: Ушбу гапни ким
айтгани иккинчи масала, у нимани назарда тутганини айтинг.
30. Amerikalik olimlar aholining televizor ko’rish
jarayonini tadqiqi qilish vaqtida qiziq bir bog’liqlikni aniqlashdi. Reklama qo’yilishi vaqtida shahar kommunal xizmatining
birida yuklanish keskin oshib ketadi. Bu qaysi kommunal
xizmat?
31. Armiya davlatning asosiy kuchidir. Misol uchun
Shimoliy Koreyada axolining 5% armiyada xizmat qiladi. Ushbu mamlakatda esa 2004 yilga kelib eng
internatsional armiya xosil bo‘ldi. 7622 askar 136 ta turli millatga mansubdir.
Savol,
bu qaysi mamlakat?
32. Albatta bizga juda ko‘p o‘yin turlari mavjud. Xar bir
o‘yin ishtirokchilarining foydalanadigan predmet va atributlari mavjud. Biz
miriqib o‘ynaydigan bir o‘yinda, xammamiz bir narsadan foydalanamiz, ushbu
narsa esa o‘z navbatida 85% suvdan iborat. Agar siz qaysi o‘yin xaqida gap
ketayotganligini aniqlagan bo‘lsangiz, menga biz “foydalanadigan” narsani yozib
bering va umid qilamanki bu narsa sizga savol topishingizda yordam beradi.
33. Bu ro’yxat boshida Indoneziya turadi. 2-o’rinda
Yaponiya. 3-o’rinda 2000 yilgacha Buyuk Britaniya turgan. Xozir Filippin
3-o’ringa ko’tarilib olgan. Savol, bu ro’yxat nimaga qarab tuzilgan?
Comments